Бундан бироз аввал аёллар ўртасида Ф41 классида диск улоқтириш бўйича финал баҳслари якунлади.
Афсуски, ушбу дастурда қатнашган икки нафар вакилимиз - Кубаро Ҳакимова ҳамда Мадина Мухторова 9- ва 11-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Кубаро Ҳакимова бундан аввал ядро улоқтириш дастурида Париж-2024 Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлган эди.