Италия терма жамоаси таркибида Европа вице-чемпиони, ҳужумчи Марио Балотелли фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди.
La Stampa нашри хабарига кўра, ёзда эркин агентга айланган 34 ёшли форвард футболчи ўзи туғилиб ўсган шаҳар клуби - "Палермо"дан таклиф олган.
Балотеллининг хизматларига Бразилиянинг “Коринтианс” ва Американинг “Сан-Диего” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Балотелли тиззасидан олган жароҳати туфайли ўтган мавсумнинг кўп қисмини ўтказиб юборди. “Адана Демирспор” сафида Туркия Суперлигасининг 16 учрашувида 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.