Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-5 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 0-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

"Бавария" спорт директори Мусиалани "Олтин тўп"га номзодлар қаторида йўқлиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" спорт директори Макс Эберль Мюнхен клуби футболчиси Жамол Мусиала "Олтин тўп" учун курашаётган 30 нафар футболчининг якуний рўйхатига киритилмаганидан ҳайратда эканини айтди.

"Жамол Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчиларидан бири эди, у турнирнинг рамзий терма жамоасига киритилди ва энг сермаҳсул тўпурарлардан бирига айланди. Бундан ташқари, унинг ажойиб ўйини "Бавария"га Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқишга ёрдам берди. Қандай қилиб у ўтган мавсумнинг энг яхши 30 нафар футболчиси рўйхатига киритилмаганини тушунмаяпман", - дея Эберлнинг сўзларини келтиради br.de сайти.

Ўтган мавсумда 21 ёшли Мусиала Бундеслигада 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:45, 05.09.2024.
Ўқилди: 934 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.