Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

5:0 – 6:7 – бу қанақа «камбэк»?

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионати тизимида 7-ўринда турувчи дивизион («Бицирклига»)нинг «Ғарб» минтақасидан ўрин олган ўйин­лардан бири ҳар қандай мухлис ёки мутахассисни шошириб қўядиган сценарий остида кечди.

Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган «камбэк». Бошқача айтганда, жаҳон футболида «камбэк»ларнинг янги қиро-ли бош кўтарди. «Виктория Мемлинген» олдида энди «камбэк»севар «Байер» ҳам шунчаки, дам олади...

Диққат қилинг, камтарин «Виктория Мемлинген» қандайдир сеҳрли тарзда 5та гол камомадини йўққа чиқариш билан чекланиб қолмай, якунда ғалабани ўз томонига ҳам оғдирди - 7:6. Боз устига, номи ғалаба маъносини англатувчи Мемлинген жамоаси бу ишни «Вюрцбург II»га қарши кечган сафар ўйинида амалга оширди. 

Ўйин сценарийсига қисқача шарҳ: мезбонлар 30-дақиқага қадар меҳмонларни 5та жавобсиз гол билан «сийлашди». Ишониш қийин, лекин «Вюрцбург» шундан сўнг бирданига бўшашди ва 5:0 кўринишидаги устунликни қўлдан чиқарди. Ҳаммасини «Виктория» ҳужумчиси Филипп Майер бутунлай буриб юборди. У 34-55-дақиқалар оралиғида 5та гол уриб, мувозанатни тиклади - 5:5. Шундан сўнг нав­бат Янник Якобга келди ва у 56 ҳамда 67-дақиқаларда «дубль» қайд этди. «Вюрцбург II» якунда яна 1та гол урди, аммо мағлубиятни тан олди, барибир - 6:7. «Камбэк»ни «Виктория Мемлинген»дан ўрганинг!

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:56, 05.09.2024.
Ўқилди: 6855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.