"ПСЖ" ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма собиқ жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мбаппе Париж ва "ПСЖ"га кўп нарса берди. Ўйлайманки, у эртага Франция терма жамоасида ўйнаса, уни алоҳида кутиб олишади.
У "ПСЖ" манфаати учун ҳамма нарсани берди, ҳар бир футболчи ўз фаолиятини ўзи бошқаришга ҳақли", - деди италиялик дарвозабон Франция – Италия учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.