Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧнинг Европадан бошқа барча иштирокчилари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

БААда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Жанубий Американинг 4 жамоаси номи маълум бўлди. Аргентина мезбонлик қилган ва деярли 1 ойга чўзилган 17 ёшлилар ўртасидаги қитъа чемпионати якунига кўра, Аргентина, Венесуэла, Бразилия ва Уругвай терма жамоаси ЖЧда иштирок этадиган бўлишди. Дарвоқе, Венесуэла ўз тарихида илк марта бундай мусобақада иштирок этадиган бўлди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, КОНКАКАФ минтақасидан Канада, Гондурас, Мексика ва Панама, Африкадан эса Кот-д'Ивуар, Марокаш (биринчи марта), Нигерия ва Тунис жамоалари БААда ўтадиган турнирга боришади. Океания чепионлигини қўлга киритган Янги Зеландия ҳам кичик мундиалда қатнашади.

Осиёдан эса, хабарингиз бор, Ўзбекистон, Япония, Эрон ва Ироқ (биринчи марта) ва албатта мезбон БАА терма жамоалари иштирок этади.

Энди фақат Европадан ЖЧга бориши керак бўлган 6 жамоанинг номи аниқланиши керак. 5-17 май кунлари Словакияда 17 ёшли футболчилар ўртасида Европа чемпионати бўлиб ўтади. Унда МДҲ вакиллари — Украина ва Россия ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧга 26 август куни Абу-Даби шаҳрида қуръа ташланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:27, 29.04.2013.
Ўқилди: 5464 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик