"Барселона"нинг 17 ёшли марказий ҳимоячиси Пау Кубарси "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликга асосий таркибда майдонга тушираётгани учун миннатдорчилик билдирди.
"Ҳа, менда ноаниқлик бор эди, чунки ўйинларни асосий таркибда бошлашимни билмасдим, аммо мураббий менга ишонди, бунинг учун ундан жуда миннатдорман. У менга янада кўпроқ ишониши учун 100 фоиз кучимни беришда давом этмоқчиман. У ажойиб мутахассис, ҳатто майдон ташқарисида бирор нарса содир бўлган тақдирда ҳам ҳар доим футболчиларга ёрдам беришга ҳаракат қилади", - деди Кубарси Mundo Deportivo билан суҳбатда.
Жорий мавсумда ҳимоячи барча ўйинларда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.