Испаниялик ярим ҳимоячи Дани Ольмо «Барселона»га қайтади, деб ёзади "BarcaTimes".
26 ёшли Ольмо жароҳати туфайли Швейцарияга қарши Миллатлар лигасининг 2-тур ўйини учун қайдномага киритилмади, шу боис у терма жамоа йиғинини олдиндан тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Испания Сербия билан дуранг ўйнади (0:0), Дани майдонда 82 дақиқа ўтказди. Жорий мавсумда у «Барселона» сафида 2 та ўйинда 2 та гол урди.