“Рома” ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини жароҳат олди ва Исроилга қарши Миллатлар лигасининг 2-тур учрашувида майдонга тушмайди, деб хабар беради Football Italia.
28 ёшли италиялик мушак муаммосидан азият чекмоқда. Шу боис, у Франция терма жамоасига (3:1) қарши 1-тур учрашуви танаффусида алмаштирилди.
CalcioMercato.com хабарига кўра, футболчи МРТдан ўтказилган. Мушак муаммоси тасдиқланди ва жароҳат унчалик катта бўлмаган.