Қатарнинг "Ал-Гарафа" клуби ҳужумчиси Хоселу Испания терма жамоасида сермаҳсул ўйин кўрсатади.
Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, 34 ёшли ҳужумчи "қизил фурия" билан жами 15 та ўйинда 569 дақиқа майдонда ҳаракатланган. У шу дақиқаларда жами 6 та гол урган ва 2 та голли пас берган.
Футболчи ўртача ҳисобда ҳар 53 дақиқада термада гол урмоқда.