Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчиси Александр Зинченко жамоа ярим ҳимоячиси Томас Партининг савиясини юқори баҳолади.
"Томас Парти мен билан бирга ўйнаган энг яхши таянч ярим ҳимоячисидир. У ҳатто Родри ва Фернандиньодан ҳам яхшироқ", деди Зинченко.
Ганалик ярим ҳимоячининг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.