Луиш Каштро тез орада "Ан-Наср" бош мураббийи лавозимидан четлатилиши мумкин.
Журналист Алфредо Педулланинг хабар беришича, Каштронинг истеъфоси “Ал-Аҳли”га қарши ўйиндан сўнг эълон қилинади.
Қайд этилишича, Стефано Пиоли “Ан-Наср”нинг кейинги мураббийи бўлиши мумкин. Ушбу мутахассис баҳордан бери клубсиз - 2023/2024 йилги мавсум охирида Пиоли "Милан"ни тарк этганди.
Маълумки, Роналду ҳозирда айнан "Ан-Наср"да ўйнайди.