"Барселона" вингери Ферран Торрес клубини ўзгартиришга қизиқмаяпти.
24 ёшли футболчига Англиянинг "Ньюкасл" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, ўтган ёзда бирон бир клуб Торрес борасида "Барселона"га мурожаат қилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Испаниялик футболчи "кўк-анорранглилар" учун ўйнашни давом эттириш ниятида эканлигини билдирди, шунинг учун унинг агентлари ҳеч иккиланмасдан трансфер музокараларини рад этишди.
Transfermarkt портали Ферран Торреснинг нархини 30 миллион еврога баҳолаган. Футболчининг шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.