«Рома»нинг чап қанот вингери Никола Залевски «Аталанта» ярим ҳимоячиси Николо Дзаньолодан «Галатасарой» ҳақида сўради.
Таъкидланишича, Залевскининг дўсти ва собиқ жамоадоши бўлган Дзаньоло польякга «Галатасарой»га ўтишни маслаҳат берган. Николонинг ўзига турк жамоаси ёқди ва у бу тажрибани ўзи учун муваффақиятли деб ҳисоблайди.
22 ёшли польяк турк клубида мавсумига 2,5 миллион евро ишлаб олмоқчи. У 4 йиллик шартнома имзоламоқчи.