Жонатан Та Премьер-лиганинг топ клублари эътиборини тортди.
Bild хабарига кўра, "Байер" ҳимоячисига "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Премьер-лигада ўйнашни хоҳлайди.
Шунингдек, аввал хабар қилинганидек, Германия терма жамоаси футболчиси "Барселона"га керак ва унинг 2025 йил ёзидаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга, ўтган ёзда Тани сотиб олишга "Бавария" уринганди, бироқ унинг Мюнхенга ўтиши даргумон.
Таъкидланишича, Мюнхен клуби кузатув кенгаши ушбу трансферга катта шубҳа билан қараган. Аввалроқ Жонатан 2025-йилда шартномаси тугаши билан “Байер”ни тарк этишини эълон қилган эди.