Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Марко Балотта Италия чемпионатида янги мавсум бошланиши ҳақида фикр билдирди. У "Скудетто" фаворитларидан бири саналадиган "Милан"нинг кучсиз стартидан хавотирда.
"Интер" мавсум бошида, шу жумладан "Милан" билан бўладиган дербида ҳам пешқадамликни оширишга интилади. "Россонерилар" мавсумни жуда ёмон бошладилар, умидсизликка тушишди", - дея Балотта сўзларини келтирмоқда pianetamilan.it.
Дастлабки уч турдан кейин "Милан"да бор-йўғи икки очко бор, клуб чемпионат жадвалида ўн тўртинчи ўринда бормоқда.