Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Суперлига. «Ўзбек класикоси»га превью

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 18-турида мухлислар навбатдаги бор «ўзбек класикоси»га гувоҳ бўлишади. «Нефтчи» Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлади.

Жамоалар чемпионатлар тарихида 59 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик «Пахтакор» тарафида - 28 ғалаба, 9 дуранг ва 22 мағлубият. Рақиб дарвозасига 97 тўп киритган "Шерлар" 70 тўп ўтказиб юборишган. Тошкентдаги беллашувларнинг 21 тасида «Пахтакор» устун келган бўлса, 6 баҳсда фарғоналиклар ғалаба қозонган. Икки ўйин дуранг билан тугаган. Тошкентликлар уйдаги тўқнашувларда 59 гол урган ҳолда 17 тўп ўтказиб юборган. «Пахтакор» 10 бор рақибни йирик натижа билан доғда қолдиришга эришган бўлса, «Нефтчи»да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади.

Шунингдек, клублар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва «Пахтакор» уларнинг 12 тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда "шерлар" муваффақиятга эришган.

«Пахтакор»нинг энг йирик ғалабаси 6:0, «Нефтчи»да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов эса ҳар икки жамоа таркибида гол урган ягона ўйинчи саналади.

«Пахтакор» ва «Нефтчи» ўртасидаги ўзбекона мумтоз тўқнашув 13 сентябрь, жума куни "Жар" стадионида соат 19:30да бошланади.

Киритилди: 18:38, 11.09.2024.
Ўқилди: 4017 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик