"Лилль" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхель Гомес келаси йили клубини ўзгартириши мумкин.
24 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига этади. The Sun Football нашрига таяниб Transfer News Live хабарига кўра, "Ньюкасл" аллақачон Гомесни асосий трансфер мақсади сифатида белгилаб қўйган. Англиялик футболчига "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt портали экспертлари "МЮ" тарбияланувчисининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.