Нидерландияда "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберхнинг ўйинига қойил қолишда давом этишмоқда.
22 ёшли футболчи "қизиллар"нинг янги бош мураббийи Арне Слот қўл остида дастлабки ўйинларда яхши ўйнади, кейин эса терма жамоадаги ўйини учун олқишларга сазовор бўлди.
“Мен Гравенберхни техник қобилият ва майдондаги аҳамияти жиҳатидан “Ювентус”даги энг яхши давридаги Погбанинг энг яхши версияси деб айтган бўлардим. Райан худди Погба ўз вақтида қилганидек, жуда доминант ҳаракат қилади", - деди нидерландиялик собиқ футболчи Брайан Тевреден.