"Манчестер Сити" жорий мавсум якунида бош мураббийсиз қолиши мумкин.
Бу ҳақда Todofichajes портали саҳифаларида хабар берилди.
Манбага кўра, жамоа устози Пеп Гвардиола келаси ёзда "шаҳарликлар"ни тарк этишга аҳд қилган. Юлдузли мутахассис ўрнига Премьер-лига чемпиони раҳбарияти Испания Ла лигасидан мураббий таклиф қилиши мумкин.
Гап "Жирона" устози Мичел ҳақида кетмоқда. Гвардиола 2016 йилдан бери «Манчестер Сити» бош мураббийи ҳисобланади.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2025 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.