Италия футболи гигантларидан бири “Интер” “Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Жейкоб Рэмзини жамоага таклиф қилиб, таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда.
InterLive.it хабарига кўра, клуб Генрих Мхитарянга ўринбосар қидирмоқда. Арманистон терма жамоаси футболчиси яхши формада ўйнашига қарамай, у аллақачон 35 ёшда.
Хабарда қайд этилишича, келаси ёзда улар ярим ҳимоячи учун 35 миллион евро таклиф қилишади. Шу билан бирга, “Интер” нархни пасайтириб, ўз футболчиларидан бирини уларга таклиф қилишга ҳаракат қилади.