"Тоттенхэм" Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида "Арсенал"ни қабул қилади.
Ушбу ўйин олдидан "шпорлар" йўқотишга учради. Жамоа бош мураббийи Ангелос Постекоглунинг айтишича, Ив Биссума кичик жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, "Тоттенхэм" - "Арсенал" беллашуви 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.