«Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Микель Оярсабаль Испания терма жамоасида олган кичик жароҳатини даволашга муваффақ бўлди, дея хабар берди «Marca».
27 ёшли футболчи Сербия билан ўйиннинг 35-дақиқасида алмаштирилган эди. Манбага кўра, футболчи эртага бўлиб ўтадиган Ла Лига доирасидаги «Реал Сосьедад» - «Реал» учрашувига тўлиқ тайёр.