«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Ливерпуль» ўйинларини кўп томоша қилишини тан олди.
«Чемпионлар лигасида ўзим билмаган жамоага қарши ўйнаганимда, масалан, «Арсенал»га қарши ўйнаганимдан кўра, уларнинг ўйинларини кўпроқ томоша қиламан. Албатта, мен кўпроқ «Арсенал» ўйинларини кўришни хоҳлардим, лекин Артета у ерда тўрт-беш йилдан бери ишлайди, уни яхши биламан. Илгари Клопп «Ливерпуль»да бўлганида ҳам шундай эди. Лекин ҳозир Слот туфайли «Ливерпуль»ни кўпроқ томоша қилишим керак - улар қандай ўйнашини билмайман. Клоппнинг «Ливерпуль»ини эса яхши билардим.
Ёшлигимда рақибларнинг ўйинларини кўпроқ кузатардим. Ҳозир дангаса бўлиб қолдим. Лекин рақиблар қандай ўйнашни хоҳлашларини тушуниш учун уларнинг ўйинларини етарлича томоша қиламан. Мен тўғри кадрларни танлашга ва уларни ўйинчиларга кўрсатишга ҳаракат қиламан», деди Гвардиола "Sky Sports" нашрига.