«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Дани Ольмонинг трансфери ҳақида фикр билдирди.
«Ольмо бу ерга келди ва нима учун «Барселона» уни сотиб олганини кўрсатди. У жамоага ёрдам бериш истагида келди ва биз қила оладиган энг кам нарса унинг клубга мослашишига ёрдам бериш эди ва буларнинг барчаси унга керак эди», - деди бразилиялик футболчи.
Каталонияликлар Ольмо учун «Лейпциг»га 55 миллион евро тўлади.