Кириш Регистрация

Бошкович: "Юзага келган танаффус зараримизга ишлади"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 18-тур ўйинлари старт олди. "Сўғдиёна" жамоаси бу тур сафарда "Қизилқум" билан баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган жамоа билан куч синашдик. Бугун яккакурашларда енгилдик. Бу энг катта хатомимиз бўлди. Рақиб ўйинимизни кўрсатишга имкон бермади. Юзага келган пауза бироз зараримизга ишлади. Баъзан мана шундай ўйин билан ҳам очко олишимиз керак. Энди кейинги учрашувга эътибор қаратамиз. Юқори ўрин учун ҳаракат қилишда давом этамиз. Аввал айтганимдек, ҳаммаси мавсум охиридаги натижа билан ўлчанади. Жамоамиз биз кутган даражада ўйнамади. Бир очко ишладик.

Бугунги дурангдан кейин чемпионлик имкониятини қандай баҳолайсиз?

Мураббийлар бу қадар олдинга ўтиб фикрлай олмайди. Албатта, доим ғалаба учун ўйнаш керак. Ҳозир клубимиз кўтарилиш жараёнида. Бундай узоқ йиллик меҳнатдан кейин натижа келади.

Муҳаммадюсуф Собиров нега қайдномада йўқ эди?

У ҳозир Хитойда. U-20 терма жамоамизда 3 та ўйинда ҳаракат қилди. Митрович тонусда бўлмагани сезилди. У биз биланмас. Яна 20 кун биз билан бўлмайди. Бу ачинарли.
Хондамир ва Ёвовични йўқлигини нима билан тўлдирмоқчи эдингиз?

Йовович ўз ассистлари билан ҳал қилаётган эди. Голлар киритаётган эди. Улар формада эди. Ҳозир ўзимни оқлагандек бўлиб қоламан. Уларнинг ўрнига тушганлар билан ҳам мағлубиятга учрамадик.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 05:55, 14.09.2024.
Ўқилди: 742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик