Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Нури Шахин Германия чемпионати 3-турида «Хайденхайм»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Голларга бой бўлган ўйинда «асаларилар» 4:2 ҳисобида зафар қучди.
«Футболчиларим ҳақли ғалабага эришдилар, биз учрашувни ажойиб бошладик. Аммо ўйинда шундай лаҳза бўлдики, футболчиларим аллақачон ёпилган эшикни очиб, рақибга ўйинга қайтишга рухсат беришди», — деди 36 ёшли туркиялик мутахассис.