Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Шахмат, Будапешт-2024. Қизларимиздан сенсацион давом этади, йигитларимиз имкониятни бой беришди

Баҳо:
+ | -

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бугун Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бу турда Вьетнамга қарши дона сурган бўлса, қизларимизга Болгария рақиблик қилди.

Вьетнамликларнинг ҳар бири баҳс бошиданоқ йигитларимизга жиддий қаршилик кўрсата бошлашди. Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев эндшпилда қўпол хато эвазига имкониятни бой бериб қўйишди. Нодирбек Абдусатторов ва Жаҳонгир Воҳидов ғалаба учун курашишди, аммо уларнинг ўйини дуранг билан якунланди. Натижада Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси турнирда илк марта мағлубият аламини тортди — 1:3.

Қизларимиз эса сенсация давом эттиришди. Бу сафар жамоамизга болгариялик қизлар дош бера олишмади. Умида Омонова, Маржона Маликова ва Нодира Нодиржонова дурангга имзо чекишди. Биринчи рақамли шахматчимиз Афруза Ҳамдамова эса жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Антоанета Стефановани мағлуб этди. Оқибатда жамоамиз 2,5 - 1:5 ҳисобида тўқнашувни ўз фойдасига ҳал этишди.

Ушбу ғалаба туфайли Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг очколари 8 тага етди ва жамоамиз пешқадамлар сафида боришда давом этадиган бўлди.

Жамоаларимизнинг 5-турдаги рақиблари кейинроқ аниқ бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:35, 14.09.2024.
Ўқилди: 3615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.