Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Сергей Лушан: “Ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилишини олдиндан билгандик”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. “Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини беллашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.   

— Икки жамоа учун ҳам оғир баҳс бўлди. Ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилишини олдиндан билгандик. Жамоалар кучи тенг эди, аммо дарвозамизга йўлланган ягона зарба голга айланди. Балки, “Насаф”да маҳорат устунлик қилиб, омад кулиб боққандир? Рақибни ғалаба билан табриклайман. “Насаф” бежизга биринчи ўринда бормаётганини исботламоқда. Энди “Насаф”ни чемпион бўлишига жудаям ишонаман. Бизда ҳам 1-2та вазиятлар бўлди, лекин биз вазиятларни кўкка совурдик. Умуман олганда, таъкидлаганимдек, учрашув тенг курашлар остида кечди, аммо омад қаршиликларга кулиб боқди.  

— “Навбаҳор”  ФИФА кунларида назорат учрашуви ташкил қилганида, жамоага фойдалироқ бўлармиди?
— Йўқ. Бу бизга керак эмас эди. Мен бош мураббий сифатида жамоамга нима кўпроқ фойда беришини биламан.

— “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев бугун “Навбаҳор” ўйинда устунлик қилди, деб айтиб ўтди. Жамоангиз бугун ҳақиқатдан ҳам рақибдан устунроқ эдими? Рўзиқул Бердиевнинг фикрларига қўшиласизми?
— Биз ғалаба қозонганимизда, мен ҳам худди шундай деган бўлардим. Биз рақиб йўл қўйиб берганича ўйнадик. Биз биринчи бўлимда иккита ва 2-бўлимда яримта хавфли вазиятга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса дарвозамиз томон бор-йўғи битта аниқ зарба берди ва бу гол билан якунланди. Бугун омад рақибларга кулиб боқди, лекин омад фақат кучлиларга кулиб боқади. Ўйин натижаси битта голгача кечиши аниқ эди. Ёш футболчимиз биринчи маротаба бундай ўйинда иштирок этди, аммо хатога йўл қўйди. Ёш ўйинчилар бундай вазиятларда хатолар қилишади. Ҳечқиси йўқ, бу футболчимизга сабоқ бўлади. У жуда иқтидорли ва мен у намойиш этган ўйиндан тўлиқ қониқдим.

— Жамшид Искандеровда учрашувнинг 2-бўлими ярмидан сўнг, бироз чарчоқ аломатлари сезилгандек туюлди? Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз...
— Искандеров терма жамоа билан эди. Лекин термада унга ўйин амалиёти берилмади. Таъкидлаш жоизки, терма жамоада эса фақат тактик томонлама тайёргарлик кўрилади. Қолган жиҳатлар устида деярли ишланмайди. Жамшид терма жамоа сафида икки ҳафта давомида машғулотларда қатнашди, аммо майдонга туширилмади. Футболчи терма жамоа сафида захира қолиши бу нормал ҳолат. Тўғрисини айтсам, бугун Ҳамробековни захирада қолдириш ниятим ҳам бор эди. Очиғи, мен фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман. Қолгани мени умуман ўйлантирмайди. Шундай учрашувлар орқали финалга тайёргарлик кўриб келамиз. Мавсумдаги асосий мақсадимизни бажариш учун финалда ғалаба қозонишимиз керак. Кўп саволларга шу ерда жавоб бердим, деб ўйлайман.

— Бугун жамоангизнинг ғалаба қозониши ёки дуранг қайд этишига нима халал берди?
— Рақиб жамоа халал берди. Биз ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Сайфиев қизил карточкаси сабабли, ўйинни ўтказиб юбораётгани учун ёш футболчини биринчи маротаба қайдномага киритдик. Бошқа иложимиз йўқ эди.

Шундай бўлсада, унинг ўйинидан тўлиқ қониқдим. Унинг келажаги порлоқ. Ўша футболчи ўзи учун асосий бўлмаган позицияда ҳаракатланди. Шунга қарамай, “Насаф”нинг энг асосий ўйинчисини тўлиқ зарарсизлантира олди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 00:52, 15.09.2024.
Ўқилди: 1936 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.