Шанба куни “Манчестер Юнайтед” сафарда “Саутгемптон”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Голлардан бирини ҳужумчи Маркус Рэшфорд киритди. Бу футболчининг 17 мартдан бери урган илк голи бўлди. "Қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг бу борада фикр билдирди.
“Муҳими у гол урди. Ўйиндан олдин у билан гаплашдик. Ҳар бир ҳужумчи тўпурарлар рўйхатида бўлиши муҳим. Рэшфорд ўз голлари ҳисобини очди. Ишончим комилки, энди у кўпроқ гол уришга муваффақ бўлади", деди Тен Хаг TNT Sports телеканалида.