Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне ярим ҳимоячи Конор Галлахерни жамоадаги дебют голини мақтади.
Ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Валенсия"га (3:0) қарши ўйинда гол урди.
“Конор жуда юқори фазилатларга эга меҳнаткаш, ҳеч қачон тўхтамайди ва ҳар бир эпизодда борини беради. Бизга у каби иштиёқи баланд футболчилар керак. Бу бизнинг ярим ҳимоямизни кучайтиради", - дея Симеоне сўзларини келтиради Marca.