4 май куни бўлиб ўтадиган “Гулистон” – “Шўртан” учрашувини тошкентлик ҳакам Валентин Коваленко бошқаради. Бу ҳакам ушбу мавсумда олий лиганинг ҳозирча иккита ўйинини бошқарди. Валентин Коваленко анча тажрибали ҳакамлардан ҳисобланади. У қисқа вақт ичида жадаллик билан ўсишга эришди. ФИФА рефериси даражасига чиқди.
Агар 2010 йилдан буёғини оладиган бўлсак, ўтган уч йил ичида Коваленко “Шўртан”нинг олтита ўйинида ҳакамлик қилган. Шундан иккитасини ғузорликлар ўз уйларида ўйнаган бўлишса, тўртта баҳс сафарда ўтказилган. Қуйида Коваленко бошқарган охирги олти беллашувда “Шўртан” қайд этган натижаларни келтириб ўтамиз.
2010 йил
«Шўртан» – «Олмалиқ» – 5:3
2011
“Сўғдиёна” – “Шўртан” – 2:3
«Динамо» – «Шўртан» – 3:0
2012
«Бухоро» – «Шўртан» – 0:1
«Металлург» - «Шўртан» - 4:0
«Шўртан» – «Бунёдкор» – 0:1