"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия Лига кубогини алоҳида аҳамиятга эга бўлмаган турнир деб ҳисобламайди.
Бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да "қизил иблислар" мусобақадаги сафарини "Барнсли"га қарши баҳсдан бошлайди.
“Бу турнир унчалик муҳим эмас, деб айтмаган бўлардим. Мен барча жамоалар, хўжайинлар, мураббийлар ўтган мавсумда "Ливерпуль"да бўлгани каби соврин ютганларида қанчалик хурсанд бўлишларини кўраман. Бунинг учун барча жамоалар курашаётганини кўраман. Биз ҳам жанг қилмоқчимиз. Футболда совринларни қўлга киритиш жуда муҳим", - деди нидерландиялик мутахассис.