Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Бунёдкор»нинг плей-оффдаги рақиби — «Бурирам Юнайтед» (Таиланд)

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" клубининг ОЧЛ нимчорак финалдаги рақиби номи аниқланиши керак бўлган "Е" гуруҳидаги сўнгги тур ўйинлари анча шиддатли ўтди.

"Сеул" муддатидан аввал 1-ўринни нақд қилиб қўйган ва 2-ўрин учун қолган 3та жамоа кураш олиб бораётгани боис, 2 соат давомида вазият турли томонга ўзгариб борди.

Дастлаб, 24-дақиқада "Вегалта Сендай" ҳисобни очди ва плей-оффга чиқиш учун асосий даъвогарга алади. Орадан кўп ўтмасдан "Жиангсу Саинти" ҳисобни тенглаштирганида ҳам японияликлар 3та жамоа орасида устунликка эга бўлиб туришганди. 42-дақиқада "Сеул" меҳмони бўлаётган "Бурирам Юнайтед" пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди ва уни голга айлантира олмади! Боз устига, иккинчи бўлим бошида таиландликлар ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юбориб, орадан бир дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришди.

Ҳар иккала ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилаётган пайтда, ўйинлар шундай ҳисоб билан тугаса, қизиқ ҳолат юзага келарди. "Вегалта" ва "Бурирам Юнайтед"нинг очколарига 7тага етарди ва барча кўрсатчкичлар бўйича ҳар иккала жамоада мутлақо тенглик юзага келарди. Эътибор беринг, жамоларнинг ўзаро ўйинларининг иккаласи ҳам 1:1  ҳисобида якунланган. Сўнгги тур олдидан жадвалдаги умумий тўплар нисбати ҳам бир хил - 4:4. Бундай ҳолатда, регламентга кўра, жамоалар олган сариқ ва қизил карточкалар ҳисоб-китоб қилинарди.

Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида гуруҳда 4 очкога эга бўлиб турган "Жиангсу Саинти" клуби иккинчи голни уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ушбу ҳолат ҳам хитойликларни қониқтирмасди. Боиси ўйин бундай якунланса, "Жиангсу" ва "Бурирам"нинг очколари тенглашиб, тўплар нисбатига кўра таиландликлар рақибидан устунликка эга бўларди (ўзаро ўйинда тенглик — 2:0 ва 0:2). Хитой клубининг урган ва ўтказиб юборган тўплар фарқи — 3-9 ("Бурирам"ники 4-4 эканини юқорида айтиб ўтдик).

"Сеул" иккинчи таркиби билан ўйнаётганига қарамай, 74-дақиқада яна ҳисобда олдинга чиқиб олдию, бироқ яна 2 дақиқадан кейин гол ўтказиб юборди. Табиийки, 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа "Бурирам Юнайтед"ни қониқтирарди. Агар Японияда ўтаётган ўйинда "Вегалта" ҳам ҳисобни тенглаштирса, плей-оффга чиқадиган жамоа номини аниқлаш яна огоҳлантиришлар ҳисоб-китобига қоларди. Бундай кўрсаткич бўйича эса японияликлар "Бурирам"га нисбатан устунликка эга эдилар. Бироқ "Вегалта Сендай" 87-дақиқада бир футболчисидан айрилди — қизил карточка. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда "Жиангсу"нинг ҳам футболчиси четлатилдию, аммо "Вегалта" барибир ҳисобни тенглаштира олмади.

Натижада, 7 очко жамғарган ва яхши тўплар нисбатига эга бўлган "Бурирам Юнайтед" нимчорак финалда "Бунёдкор"га рақиблик қиладиган бўлди. Дастлабки ўйин 14 май куни Таиландда, жавоб ўйини 21 май куни Тошкентда бўлиб ўтади.

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Сеул 6 3 2 1 11-5 11
2 Бурирам Ютд. 6 1 4 1 6-6 7
3 Жиангсу Саинти 6 2 1 3 5-10 7
4 Вегалта Сендай 6 1 3 2 5-6 6
Манба: www.stadion.uz.

Ушбу жамоа шарафини ўз вақтида Асқар Жадигеров ва Анвар Ражабов ҳимоя қилишганди.

Киритилди: 17:30, 01.05.2013.
Ўқилди: 5685 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.