Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Анхель ди Мария ҳақида гапирди.
"Месси ва Ди Марияни алмаштириб бўлмайди. Булар алмаштириладиган футболчилар эмас - бу мумкин эмас.
Гап ноёб футболчилар ҳақида кетмоқда. Биз Ди Мария ўрнига ўринбосар қидирмаймиз. Майдонда ҳам шундай қила оладиган ўйинчи излаш хато бўларди, чунки бундай футболчи йўқ", – деди Скалони.