«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес жамоасининг чемпионлар лигаси ярим финалидаги «Бавария»га мағлуб бўлгани ҳақида фикр билдирди.
«Бавария» билан ўйиндаги таркибимиз идеал кўринишидан анча йироқ эди: Бускетс, Абидаль, Пуйол, Маскерано... Лекин Месси ўйинга тайёр эди. Улар жамоа учун жуда муҳим футболчилар. Албатта, бугун «Бавария»нинг даражаси юқори экани билиниб турди.
Ишончим комил, бу «Барселона»нинг келажаги бор. Бизнинг ҳозирги даражамиз чемпионлар лигасининг ярим финали. Келаси мавсумда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Нима бўлганда ҳам мен оптимист бўлишга ҳаракат қиламан»,- дейди Хави.