Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Мурод Исмоилов: «Клубнинг умумий натижасига Самвел Бабаян жавоб беради»

Баҳо:
+-7 | -

“Пахтакор” ва “Аш-Шабоб” ўйинидан кейин ОЧЛнинг “В” гуруҳидан нимчорак финалга чиққан жамоанинг номи маълум бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган Мурод Исмоиловнинг тўлиқ фикрлари билан таништириб ўтамиз.

— Ўйин биз кутгандек муросасиз бўлди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Биз яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Айниқса, жарима тўплари ва бурчак тўпларидан гол уриш имкониятини қўлдан чиқардик. Аксинча, рақиб иккита вазиятдан тўғри фойдаланиб, ўзларига керакли бўлган натижага эришди.

— Сўнгги пайтларда «Пахтакор» ўйиннинг илк дақиқасиданоқ гол ўтказиб юбориши одатий ҳолга айланиб қолмоқда. Бунинг сабаби нимада? Футболчилар ўйинда руҳий тайёр бўлмасдан тушиши билан боғлиқми?
— Шу нарсага кўп эътибор ҳам берилди, кўп гапирилди ҳам. Аммо майдонга чиққандан сўнг шунақанги хатоларга йўл қўйишяптики, буни тушунтириб бериш қийин. «Лахвия» жамоаси билан бўлган ўйинда ҳам худди шундай хато бўлганди. Нима ҳам дердим, бундан кейин ақлли одам бунақанги хатога йўл қўйиши керак эмас. Афсуски, биз ёш болаларча хато қилдик. Натижасини мана ўзларингиз кўриб турибсизлар.

— Мурод ака, саволим сизга ғалати туюлиши мумкин. «Пахтакор»нинг бугунги кундаги бош мураббийи ким? Мурод Исмоиловми ёки Самвел Бабаян? Ҳар ҳолда Мурод Исмоилов ўрнидан туриб жамоани бошқарганида футболчилар яхши ҳаракат қилишган.
— Энди, расмий оладиган бўлсак ҳамма жойда ёзиляпти, ҳамма жойда айтилаяпти, бош мураббий деб мени тайинлашган. Лекин барибир клубнинг умумий натижасига Самвел Бабаян жавоб беради. Бу борада кўплаб худди шундай савол бериляпти. Бир нарсани айтиш керакки, Бабаян ҳам ҳам ёш бўлишига қарамасдан кўп ютуқларга эришди. Кўп мураббийларни кўрди, кўплари билан бирга ишлашди. Умуман олганда, футболда кўп ютуқларга эришди. Самвел Бабаян жамоамиз қийналган вақтда ўзининг маслаҳатларини аямасдан бизга ёрдам бериб келади. Бу ҳам жамоага жон куйдирганидан шу ишларни қилади. Ҳаммамиз биламиз бу ёшда вице-президентлар, замонавий қилиб айтганда, менежерлар бундай ютуқларга унча-бунча одам эриша олмайди. Футболнинг ичида юргандан сўнг кўп мураббийлар билан гаплашиб, уларнинг иш услубини ўрганиб, ўзи ҳам тинимсиз кечасию кундузи клубнинг ривожи йўлида меҳнат қилаётганини ўз кўзим билан кўряпман. Шундай инсоннинг бир хилда бераётган тўғри маслаҳатларига қулоқ солмаслик мураббий томонидан аҳмоқлик бўлади. Ўйлайманки унинг аралашиши ва қизиқиши клуб манфаати учун бўлса керак. Мен ҳам ёшман, шу сабабли биз озгина қийналган пайтимизда мураббий сифатида шундай ҳолатларда ёрдам беришга ҳаракат қилади.

— Лицензияси борми?
— Про лицензияси бор. Ҳар томонлама ҳамма мураббийлар билан баҳслаша олади. Биз катта футболга энди қўйиляпмиз. Шунинг учун Самвел Бабаяннинг маслаҳатларига қулоқ солмаслик мен томондан аҳмоқлик бўлади. Асосийси, клуб манфаати учун ҳаракат қиляпти.

— Мурод ака, матбуот анжуманларнинг бирида учта мусобақанинг биттасида ютишимиз керак деб айтгандингиз. Бугун ОЧЛ мусобақасидан чиқиб кетдингиз. Энди қайси бир мусобақани биринчи ўринга қўясизлар?
— Чемпионатни ютсак яхши бўларди. Аммо бунақанги хатолар қиладиган бўлсак, миллий чемпионатимизда чемпионликка эриша олмаслигимиз мумкин. Энг муҳими йигитлар тезроқ ҳозирги ҳолатда чиқиб, ўзига келиб олиши керак. Чемпионат ҳали давом этади.  Яқинда кубок баҳслари бошланади. Шу ўйинларга тайёргарлик кўриш керак. Мана секин-аста Боян Миладинович сафга қўшиляпти, Дилшод Шарофетдинов ҳам тузалиб қолиши мумкин. Нима бўлса ҳам ҳаёт давом этади. Менимча, мана шу ёмон ҳолатдан чиқиб кетишга биргаликда ҳаракат қиламиз. 

Фарҳод Норбўтаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:05, 02.05.2013.
Ўқилди: 9651 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.