"Ливерпуль" "Борнмут" ҳимоячиси Милош Керкезнинг ҳаракатларини фаол кузатмоқда. Team Talk хабарига кўра, мерсисайд клуби венгриялик ҳимоячининг бўлажак трансферини жиддий ўйламоқда.
Ёзги трансфер ойнасида Керкезга талаб бўлганди. Футболчининг хизматларига топ-клублар қизиқиш билдиришди, аммо “Борнмут”нинг талаблари потенциал харидорларни чўчитиб юборди.
20 ёшли Керкез Англия Премьер-лигасининг ушбу мавсумида 4 та ўйин ўтказди. Transfermarkt ёш футболчининг бозор нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда