Канада терма жамоаси ва Франциянинг “Лилль” клуби ҳужумчиси Жонатан Дэвид Италия чемпионатига ўтиши мумкин.
Бу ҳақда Calciomercato журналистлари хабар бермоқда. Манбанинг хабарига кўра, ҳужумчининг трансферига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Кекса синёра"нинг янги устози Тьяго Мотта канадалик футболчини ўз сафига қўшиб олишга шахсан қизиқмоқда.
Дэвиднинг номзодини спорт директори Криштиану Жунтоли ҳам қўллаб-қувватламоқда.