«Барселона» Ла Лиганинг навбатдаги турида «Вильярреал» меҳмони бўлади.
Ушбу баҳс каталонияликлар ҳужумчиси Ансу Фати учун алоҳида воқеа бўлиши мумкин. 21 ёшли испаниялик форвард Ла Лигада айнан «сариқ сув ости кемаси»га қарши ўйинларда энг кўп гол урган - 4 та.
Фати «Монако» билан ўйиндан жароҳатидан соғайиб, майдонга қайтган эди.