Жейми Каррагер Премьер-лига тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар жуфтлигини айтди.
"Жон Терри ва Рикардо Карвалью Премьер-лига тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар жуфтлигини ҳосил қилган.
Улар Жозе Моуриньонинг ажойиб "Челси"сининг таянчи бўлиб, рекордларни қайта ёзишди ва 2004/05 йилги мавсумда атиги 15 та гол ўтказиб юборишди", - деди Каррагер.
Унинг рейтингида иккинчи ўринни "Манчестер Юнайтед"дан Рио Фердинанд ва Неманья Видич эгаллади.