Мюнхеннинг "Бавария" клуби марказий ҳужумчиси Харри Кейн Германия чемпионатининг 5-турида "Вердер" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Сафардаги ажойиб натижа. Ғалабалар ва кўплаб голлар билан муваффақиятли ҳафта ўтказдик. Биз давом этамиз", - дейилади англиялик ҳужумчининг ижтимоий тармоқлардаги постида.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" "Вердер"ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ушбу учрашувда Кейн иккита гол урди.