«Вильярреал» «Барселона» дарвозасига уч марта офсайддан гол урди.
Ла Лиганинг 6-тури доирасидаги ўйинда мезбонлар каталонияликлар дарвозасига тўрт марта гол киритишга муваффақ бўлишди, бироқ учта ҳолатда бош ҳакам Матео Бускетс ВАР билан маслаҳатлашиб, офсайд ҳолатини қайд этиб, голларни бекор қилди – 8, 50 ва 68-дақиқаларда.
«Барселона» ўйинда «Вильярреал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 5:1.