Кириш Регистрация

Испания ва Португалия ЖЧ-2030 мезбонлигидан воз кечиши мумкин

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Джанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати ва бошқа турнирлар ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш ҳақидаги таклифи жиддий қаршиликларга сабаб бўлди. УЕФА агар бу ғоядан воз кечилмаса, Европа терма жамоалари ФИФА томонидан ўтказиладиган барча турнирларни, хусусан, Жаҳон чемпионатини бойкот қилишини аллақачон эълон қилди.

El Español нашрига таянган ҳолда The Touchline тарқатган хабарга кўра, агар Джанни Инфантино ўз таклифини қайтариб олмаса, Испания ва Португалия 2030 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилишдан воз кечади. Марокашнинг бу масаладаги позицияси ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги Мундиални Испания, Португалия ва Марокаш биргаликда қабул қилиши керак эди. Бундан ташқари, турнирнинг 100 йиллик юбилейи муносабати билан очилиш ўйинлари Уругвай, Парагвай ва Аргентинада ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 19:32, 31.07.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик