"Милан" бош мураббийи Паулу Фонсека жамоасининг "Интер" билан дербидаги муваффақияти (2:1) ҳақида фикр билдирди.
Португалиялик мураббий ўз ишини сақлаб қолиш учун ғалабага муҳтож эди ва у вазифани бажарди. Мутахассис тактик ўзгаришларни амалга ошириши керак эди - жамоа ҳужумда Мората ва Абрахам билан 4-4-2 схемасида ўйнади.
Маттео Габбия 89-дақиқада ғалаба тўпини киритди.
"Милан" анчадан бери дербида ғалаба қозона олмаётганди. Ҳозирги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, тузатишлар киритиш муҳим эди. Ўйлайманки, биз ғалабага ҳақли эдик. "Интер"га бунчалик муаммо туғдирадиган жамоани ҳеч қачон кўрмаганман. Аммо мен ўзгаришлар сезиларли бўлди деб айтмаган бўлардим ", деди Фонсека DAZN га.