«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Килиан Мбаппе «Алавес»га қарши ўйинда асосий таркибда бўлмаслиги мумкинлигини айтди. Бу ҳақда "Х" (собиқ "Twitter") ижтимоий тармоғида "Radio Marca" хабар берди.
Манбага кўра, Анчелотти Мбаппега дам беришни ва Эндрикни бугун асосий таркибда туширишни хоҳламоқда, бироқ Эндрик енгил жароҳат олган. Ҳозир унинг асосий таркибдаги ўрни сўроқ остида.
Эслатиб ўтамиз, Испания Примерасининг 7-тури доирасида «Лос Бланкос» - «Алавес» учрашуви 24 сентябрь куни тунда бўлиб ўтади.