Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Бокс бўйича ҳакамимиз Халқаро олимпия қўмитаси президенти томонидан тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 26 июль-11 август кунлари Франциянинг Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилганидан хабарингиз бор, албатта. Унда спортчиларимиз 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, ўзларининг тарихий натижалари билан дунё спорти мухлису-мутахассисларининг эътиборини тортгани сир эмас.

Ушбу мусобақаларда ҳакамларимиз ҳам муваффақиятли фаолият олиб борди. Уларнинг ҳалоллиги, вазиятларни аниқ баҳолаши ҳамда тўғри қарорлари учун мусобақа ташкилотчилари ўз миннатдорликларини ҳозирга қадар турли усулларда билдириб ўтмоқда.

Гап шундаки, ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги рефери Алишер Полвонов “Париж-2024” бокс баҳсларини бошқариб борди.

Олимпия ўйинлари муваффақиятига қўшган ҳиссаси, меҳнати ва садоқати, Олимпия қадриятларини кенг ёйиш ва бирлаштиришдаги улкан ёрдами учун хоразмлик ҳакамимиз Алишер Полвонов, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда “Париж-2024” Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси Президенти Тони Эстангует томонидан махсус сертификат билан тақдирланди.

Киритилди: 11:30, 24.09.2024.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик