Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Камо Газаров: «Тезкор урган голимиз ўзимизнинг зараримизга ишлади»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб самарқандликлар бош мураббийи Камо Газаров иштирок этди.

— Бугун ниҳоят гол урдик, аммо фақатгина гол учун очко беришмайди. "Локомотив" маҳорат борасида биздан устун эди. Бугун тактик ишланмалар орқали қарши ҳужумда тезкор ўйнашни истагандик. Назаримда, урган голимиз бизнинг зараримизга ишлади. Режалаштирганимиздан бошқачароқ ўйнай бошладик. Боз устига, асосий дарвозабонимиз жароҳат олди. Мен ҳозир шу нарса кўпроқ хавотирга тушмоқда.

— Футболчиларда ўзига нисбатан ишончнинг йўқлиги нима билан боғлиқ?
— Хабарингиз бор, шу пайтгача гол ура олмай келаётгандик. Шунингдек, марказий ҳимоячимиз Аҳрол Рисқуллаев жароҳат олгани туфайли ўйнай олмаяпти. Шунинг учун бугун Акмал Холмуродовни ортга — марказий ҳимояга суришга тўғри келди. Жамоада ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Буларнинг ҳаммаси қўшилиб, футболчиларда ишончсизликни келтириб чиқармоқда.

— Иккинчи гол пайтида футболчиларингиз қанот ҳакамига эътироз билдиришди. Сиз ҳам вазиятга яқин эдингиз ва ушбу вазиятга муносабатингиз.
— Назаримда, ўша пайтда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. вазиятни кейинчалик кўриб чиқамиз. Умуман олганда, ҳакамларга жиддий эътирозим йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:18, 03.05.2013.
Ўқилди: 3613 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик