«Реал Мадрид» ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде ўтган мавсумдан буён клуб ва терма жамоа сафида энг кўп ўйин дақиқаларига эга бўлган футболчи бўлиб турибди. Уругвайлик 26 ёшли футболчи бугунги кунгача жами 5 377 дақиқа ҳаракат қилган.
Иккинчи ўринда Деклан Райс бўлса («Арсенал» ва Англия терма жамоаси - 5 324 дақиқа), учинчи ўринни Родри эгаллади («Манчестер Сити» ва Испания терма жамоаси - 5 275 дақиқа).