Деярли бир йил аввал, 2023 йилнинг октябрь ойида ҳужумчи Неймар тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Сўнгги ҳафталарда бразилиялик спорт залидан суратлар ва видеоларни фаол равишда ўз саҳифаларига жойлаштирмоқда ва "Ал-Ҳилол" мухлислари футболчининг тезроқ майдонга қайтишига умид қилишган. Бироқ Неймар 2024 йилда майдонга тушмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш гапирди.
"Неймар нафақат "Ал-Ҳилол" учун, балки бутун лига учун жуда муҳим футболчи. Аммо унинг қайтиш санасини аниқ айта олмайман. Январь ойида унинг аҳволига яна бир бор баҳо берамиз", деди Жезуш матбуот анжуманида журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Неймар "Ал-Ҳилол" сафида бор-йўғи бешта ўйинда майдонга тушган.